Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Фикрлар

Шаҳин Мустафоев

Халқаро Туркий академия президенти

Ислом цивилизацияси маркази инсонда ҳайрат ва ҳавас уйғотади. Айниқса, бу марказнинг Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилгани унинг аҳамиятини янада оширади.

Менимча, бу нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё ва туркий ислом олами учун муҳим илмий ва маданий воқеликдир. Бу марказ орқали Ўзбекистон ўрта асрларда бўлгани каби бугун ҳам ислом оламининг муҳим интеллектуал марказларидан бири эканини намоён этмоқда.

Марказ экспозициялари жуда пухта ўйланган. Бу ерда нафақат диний мерос, балки асрлар давомида шаклланган илмий интеллектуал ва маданий тараққиёт ҳам қамраб олинган. Қадимги даврлардан бошлаб темурийлар ренессанси ва жадидчилик давригача бўлган жараёнлар изчил ёритилгани жуда муҳим. Амир Темур ва темурийлар даври жаҳон цивилизациясига улкан ҳисса қўшган. Амир Темур буюк давлат асосчиси сифатида тарихда ўчмас из қолдирган. Унинг авлодлари эса илм-фан, маданият ва санъат ривожига катта ҳисса қўшган.

af