Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Фикрлар

Маҳмуд Эрол Қилич

Ислом тарихи, маданияти ва санъатини ўрганиш бўйича халқаро марказ (IRCICA) бош директори

Бизнинг ташкилотимизга дунёнинг 57 давлати аъзо бўлган бўлса-да, Ўзбекистоннинг ўз ўрни бор. Чунки Ўзбекистон Ислом оламининг энг буюк алломалари туғилган замин. Мислсиз кашфиётлар, маданий ёдгорликлар, бой тарих ва улкан цивилизациялар маскани. Ислом цивилизацияси маркази ҳақиқатан ҳам мукаммал бино сифатида барпо этилган. Бу нафақат Ўзбекистон ёки мусулмон дунёси, балки бутун инсоният учун жуда катта маданий ютуқдир.

Марказда анъанавий ҳунармандчилик намуналари: нақшкорлик, ёғоч ўймакорлиги, миниатюра, хаттотлик каби барча санъат турлари жуда юксак даражада намойиш этилган. Бу ерда асрлар давомида сақланиб келаётган анъаналарнинг давоми яққол кўринади. Ислом цивилизацияси илм-фан, фалсафа, математика, астрономия ва тасаввуф каби соҳаларда буюк алломаларни етиштирган цивилизациядир. Бу марказ эса ана шу бой меросни жамлаб, уни келажак авлодга етказишда муҳим ўрин тутади.

Шу билан бирга, афсуски, бугунги кунда Ислом оламида илм, санъат ва фалсафанинг уйғунлиги баъзи жойларда етарлича сақланмаган. Илгари Ислом цивилизациясида Ибн Сино, Беруний, Мотуридий, Имом Бухорий, Али Қушчи каби буюк алломалар етишиб чиққан. Уларнинг барчаси ягона цивилизацион мероснинг ажралмас қисмидир. Бугун эса шу меросни қайтадан тўғри англаш ва ёш авлодга етказиш жуда муҳим.

af