Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Фикрлар

Кшиштоф Гавковский

Полша Республикаси Бош вазир ўринбосари

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази маданият ва тарих уйғунлашган ноёб маскан. Ушбу мажмуа бутун инсониятнинг бой тарихий меросига хизмат қилмоқда.

Марказ ташриф буюрувчиларни таълим, тарих ва интерактив тажрибалар орқали илҳомлантиради. Бу ерда инсон фақат экспонатларни томоша қилиб қолмайди  уларни чуқур ҳис этади, маданиятни бевосита бошдан кечиради.

Энг эътиборлиси шундаки, ташриф буюрувчилар артефактларни оддий кузатувчи сифатида эмас, балки замонавий технологиялар ёрдамида уларни ўрганадиган ва ҳатто айримларини бевосита ҳис қиладиган фаол иштирокчига айланади.

Бу маскан ўзининг бетакрорлиги ва гўзаллиги билан дунёда алоҳида ўрин тутади. Тарихга қизиққан ҳар бир инсон Ўзбекистонга, айниқса Тошкентга келиб, ушбу марказда Ислом цивилизациясининг юрагини ҳис этиши лозим.

Бу ҳақиқатан ҳам ўзига хос ва ноёб маскан - у ўз нури билан бутун дунёни ёритади. Билим, маданият ва тарихни чуқур англашга интилган ҳар бир инсон бу ерга келиб, ҳақиқий тарихни ҳис этади. Бу масканда Ислом цивилизациясининг руҳи ҳар бир нуқтада сезилиб туради. Мен, албатта, бу ерга яна қайтаман.

af